Қисқа сатрларда
  • 14 Февраль 2014

Қисқа сатрларда

* Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ота-оналар қатнашди.

* Пойтахтимизда Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмасининг ўтган йилдаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда лизинг хизматлари сифатини ошириш ҳамда тизимни янада такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

* Самарқанд санъат коллежида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди саналари муносабати билан “Назм ва наво” кечаси ўтказилди. Тадбирда Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театри, Самарқанд санъат коллежи ижодий жамоалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Навоий ҳамда Бобур ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар янгради.

* Мамлакатимиздаги нуқсонли туғилган болаларнинг навбатдаги гуруҳи “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вакиллари ҳамроҳлигида бепул даволаниш учун Германияга жўнаб кетди. Жамғарма мутасаддиларининг таъкидлашича, Германия клиникаларида шифо топган 7 нафар бола 16 февраль куни юртимизга қайтиб келади.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Академик Остон Жалилов Ёшлар ва жамият »