Қисқа сатрларда
  • 18 Декабрь 2014

Қисқа сатрларда

* Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида “Ёшларнинг инновацион ғоялари” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда олтмишга яқин ёш тадқиқотчиларнинг замонавий илм-фан ва инновация соҳасидаги изланишларига оид маърузалари ҳамда кўргазмали чиқишлари тақдимоти ўтказилди.

* Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида тадбиркорлик субъектлари учун товар белгилари ва саноат намуналарини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг аҳамиятига бағишланган он-лайн конференция уюштирилди.

* Пойтахтимиздаги Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият марказида “Ҳиндистон Ўзбекистон ёш рассомлари нигоҳида” мавзуида анъанавий кўрик-танлов ва кўргазма ўтказилди. Тадбир “Ўзбекистон — Ҳиндистон” дўстлик жамияти томонидан Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

* Учқудуқ туманида Навоий кон-металлургия комбинатининг шимолий кон бошқармаси томонидан ёш оилалар учун қурилган кўп қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган уй-жой фойдаланишга топширилди.

* Андижонда аёлларга кўрсатиладиган хизматлар борасида ижтимоий шерикликнинг ролини ошириш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда вилоятда амалга оширилаётган “Аёллар учун ягона ижтимоий хизматлар ойнаси” лойиҳаси доирасида бажарилиши белгиланган ишлар хусусида фикр алмашилди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn