Янги йўловчи терминали
  • 16 Декабрь 2014

Янги йўловчи терминали

Яқинда “Урганч” халқаро аэропортида соатига 300 нафар кишига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган янги йўловчи терминали фойдаланишга топширилди.

Мазкур лойиҳа давлатимиз раҳбарининг “2013 — 2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Шубҳасиз, бу воҳанинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, авиайўловчиларга сервис хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда республика ҳаво йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг навбатдаги самараси бўлди.
Бино дизайнини ишлаб чиқишда замонавий меъморий ютуқлар ҳамда анъаналар уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, миллий безак ва нақшлардан кенг фойдаланилди.
Янги терминалда жаҳон стандартларига жавоб берадиган барча қулайлик яратилган. Халқаро, маҳаллий авиайўналишлар ҳамда “CIP” заллари йўловчилар хизматида. Уларнинг ҳар бирида алоҳида валюта айирбошлаш шохобчаси, она-бола хонаси, тиббиёт пункти мавжуд. Авиация хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий муҳандислик ва технологик ускуналар ҳам ўрнатилган. Шунингдек, “Duty-free” дўкони, кафетерий ишлаб турибди.

М. ҚОСИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn