Қисқа сатрларда
  • 13 Декабрь 2014

Қисқа сатрларда

* Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини замонавий хавф ва таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда таъминлаш мавзуида ҳарбий-илмий конференция ўтказилди.

Анжуманда хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарларни ҳисобга олган ҳолда, уларга қарши туришнинг шакл ва усулларини ривожлантириш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини янада оширишнинг истиқболли йўналишлари каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

* Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида чет тилларни ўқитиш масаласига бағишланган илмий-амалий конференция ташкил этилди. Унинг доирасида инглиз, француз, немис ва испан тиллари бўйича янги дарслик ҳамда ўқув қўлланмалари тақдимоти ўтказилди.

* Бухорода қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия иқтисод қилувчи технологияларни татбиқ этишга кўмаклашиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг уюштирилди. Тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмада корхона, ташкилот ва хонадонларда ишлатиладиган экологик тоза, тежамкор технология ҳамда ускуналар намойиш қилинди.

* Ёшлар ижод саройида пойтахтимизда бошланган “Миллий либос” республика мода фестивали доирасида сартарошлик санъати, декоратив косметика ва нейл-дизайн “Нафосат” танлови бўлиб ўтди. Уни ўтказишдан кўзланган мақсад сартарошлик, декоратив косметика устаси касбини оммалаштириш, сартарошлик санъати усталарининг ижодий маҳоратини баҳолаш, жаҳон мода саноатини ривожлантиришнинг янги йўналишларига амал қилиш, бу борада истеъдодли ёшларни кашф этиш, сартарошлик санъатининг барча йўналишини ривожлантиришдан иборат.

* Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида “Тошработ” қишлоқ врачлик пунктининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Уни барпо этиш учун 930 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Саломатлик масканида тўрт шифокор, ўттиз нафар ҳамшира 7 минг 800 дан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « «Очиқ эшиклар куни» Бахтимиз қомуси »