Қисқа сатрларда
  • 11 Декабрь 2014

Қисқа сатрларда

* Андижонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

— Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, — дейди Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова. — Бугун вилоятимизда 2 мингдан зиёд аёл тадбиркорлик, 20 минг нафарга яқини ҳунармандчилик билан шуғулланаётгани ҳам буни исботлаб турибди.

* Самарқанд шаҳар 1-фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ерда, шунингдек, вилоят нотариал идоралари архиви, 3-давлат нотариал идораси ҳам самарали фаолият кўрсатиши учун барча қулайлик яратилган. Эътиборлиси, электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида бинога қуёш батареялари ўрнатилди.

* Қорақалпоғистон Республикасида Президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан қурилаётган намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, қишлоқ жойларда замонавий сервис хизмати кўрсатишни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётир.
Яқинда Кегейли туманидаги Оқтуба овулида йигирмата, “Жузимбақ” овул фуқаролар йиғинида ўнта хонадон калитлари эгаларига топширилди.

* Наманган вилоятининг Норин туманидаги Катта Ўлмас қишлоғида маданият ва аҳоли дам олиш маркази ўз фаолиятини бошлади. Туман аҳолиси ижтимоий-маданий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни миллий ва жаҳон санъати намуналаридан баҳраманд этишга хизмат қилувчи мазкур марказ қурилишига 362 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

«Халқ сўзи» ва ЎзА мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn