Қисқа сатрларда
  • 13 Февраль 2014

Қисқа сатрларда

* Ўзбекистон Миллий университетида бакалавриат ҳамда магистратура йўналишларининг битирувчи талабалари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Тадбир якунида 40 нафар талаба ишга жойлашиш учун йўлланмага эга бўлди.

* Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган тадбирда самарқандлик йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

* “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги ҳамда “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамкорлигида шаҳарчадаги ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчи-қизлари ўртасида ўтказилган “Соғлом бола — соғлом келажак!” мавзуидаги кўрик-танловда Олмазор тиббиёт коллежи ўқувчиси Ширинахон Анварова 1-ўринни қўлга киритди.

* Қува туманида замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган мусиқа ва санъат мактаби биноси фойдаланишга топширилди. Унга қўшимча тарзда 2100 ўринли концерт зали ҳам барпо этилди. Айтиш жоизки, мазкур санъат кошонасида 151 ўқувчи мусиқа санъатининг фортепьяно, ўзбек халқ чолғулари, анъанавий ижро, зарбли чолғу йўналишлари бўйича машғулотларда қатнашмоқда.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn