Қисқа сатрларда
  • 03 Декабрь 2014

Қисқа сатрларда

* Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий-техник билим юртида бўлиб ўтган “Инсон ҳуқуқлари — энг олий қадрият” мавзуидаги анжуманда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда Конституциянинг аҳамияти, сайлов жараёнида халқаро экспертлар ва жамоатчилик назорати, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим омили эканлиги ҳақида маърузалар тингланди.

* Нукусда иссиқхоналарда полиз маҳсулотлари етиштиришда самарадорликка эришиш усулларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича хорижлик мутахассислар қатнашган ушбу кўргазмали тадбирда қурғоқчилик шароитида полиз маҳсулотлари етиштириш ва шўрланган ерларда иссиқхона ташкил этишда қўлланилаётган замонавий илғор технологиялар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

* “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида яна бир янги линия — еттинчи тегирмон ишга туширилди. Натижада корхонада йилига қўшимча 350 минг тонна М400 маркали цемент тайёрлаш имконияти яратилди.

* Бухоро солиқ коллежида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти, унинг мамлакатимиз ва халқимиз, жумладан, ёшлар ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз юритилди.

* Жалақудуқ туманида ташкил этилган навбатдаги меҳнат ярмаркасида ҳудуддаги ўттизга яқин корхона, ташкилот ва муассаса ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди. Тадбирда, асосан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

«Халқ сўзи»  мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn