Қисқа сатрларда
  • 27 Ноябрь 2014

Қисқа сатрларда

* Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги муносабати билан республика Байналмилал маданият маркази, Германиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Халқлар дўстлиги” фестивали ташкил этилди.

Тадбирда Бухоро, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги немис миллий маданият марказлари ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

* Тошкентдаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Ёшлар камолотида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вазирлик томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.

* “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида Тошкент автомобиль-йўллар касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган  “Автомобиль, экология ва саломатлик” мавзуидаги семинар-тренингда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, автомобиллардан чиқаётган зарарли газлар таъсирини камайтириш, узлуксиз экологик таълимни йўлга қўйиш ва бу борада тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
     
* Зарафшон шаҳрида янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. 12-болалар ва ўсмирлар спорт мактабига тегишли ушбу иншоот спорт зали, майдони ва кичик стадионни ўз ичига олган бўлиб, бу ерда спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, таэквондо (WTF), бадиий гимнастика каби  11 тури билан шуғулланиш имконияти яратилган.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn