«Камолот» уйлари бунёд этилмоқда
  • 18 Ноябрь 2014

«Камолот» уйлари бунёд этилмоқда

Президентимизнинг шу йил 6 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Андижон вилоятида ҳам “Камолот” уйлари барпо этилмоқда.

Айни пайтда бунёдкорлик ишлари Андижон шаҳри, Асака ва Балиқчи туманларини қамраб олган бўлиб, мазкур тураржойларни белгиланган муддатларда ҳамда сифатли қуриш ишларига тажрибали бинокорлар жалб қилинган. Хусусан, Андижон шаҳридаги 48 хонадонли уй “Анд-констракшн” масъулияти чекланган жамияти жамоаси томонидан тикланаётир.
— Ҳозир объектда сўнгги пардозлаш ишларини олиб бораяпмиз, — дейди жамият мутасаддиларидан бири Қодиржон Нўъмонов. — Эътиборлиси, ушбу уйлар замонавий архитектура анъаналари асосида қад ростламоқда. Бундай хонадонларда ёш оиланинг фаровон ҳаёт кечириши учун барча шарт-шароит муҳайё этилади.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn