Замонавий мажмуа ишга тушди
  • 18 Ноябрь 2014

Замонавий мажмуа ишга тушди

Учқудуқ шаҳрида “Golden Сity” савдо ва хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади.

Бу ердан умумий овқатланиш, компьютер хизмати шохобчалари ҳамда озиқ-овқат ва кийим-кечак дўконлари ўрин олган.
— Ушбу лойиҳани рўёбга чиқариш учун банкнинг 200 миллион сўмлик кредитидан фойдаландик, — дейди тадбиркор Отабек Исматов. — Эндиликда маросимлар уйини, мебель, нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш цехларини ҳам ишга тушириш ҳаракатидамиз.
Қувонарлиси, мажмуа фаолият бошлаши билан 20 киши доимий иш ўрнига эга бўлди.    

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn