Кашандалик — умр заволи
Версия для печати
  • 15 Ноябрь 2014

Кашандалик — умр заволи

Бундан бир неча аср муқаддам сайёҳ Xристофор Колумб Maрказий Aмерикадан Европага номаълум ўсимликни келтиради. Дастлаб унинг тутуни турли касалликларга дори деб, қуритилган баргларини одамлар найча қилиб чекишга ўрганишди. Aлбaттa, ўша пaйтда унинг охир-оқибатда инсоният учун офат балосига айланишини ҳеч ким тасаввур қилмаган, тушуниб етмаган бўлиши мумкин.

Ўсимлик швeд тaбиaтшуноси Кaрл Линней тoмoнидaн xoнaкилaштирилгач, ундан oлинадиган мoддaга “никотин” дeб нoм бeрилди.
Бир қарашда оддий ҳолга ўхшаб туюлган чекиш миллионлаб одамларнинг бошига етаётганини оддий назар билан илғаш қийин. Статистика маълумотларида келтирилишича, Ер юзида ҳар йили уч миллиондан ортиқ киши чекишга ружу қўйиши оқибатида ҳаётдан эрта кўз юмаркан. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тахминларига кўра,  2030 йилга бориб бир йилда 10 миллионга яқин киши тамаки қурбонига айланиши мумкин. Шу боис ЖССТ кашандаликка қарши кенг кўламли курашни аллақачон бошлаб юборган. Масалан, 1999 йил 24 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида тамаки чекадиганларни назорат қилиш Конвенциясини ишлаб чиқиш бўйича резолюция қабул қилинди.
— Тамаки нафақат чекадиганлар, балки чекмайдиганларга ҳам катта зарар етказади, — дейди терапевт Қаҳрамон Амиров. — Яъни ундан ажралиб чиқадиган тутун саратон, юрак, ўпка касалликлари келиб чиқишига замин яратади. Ташвишли жиҳати, тутун болаларда ўткир респиратор касалликлар юзага келишига сабаб бўлиши, натижада янги туғилган чақалоқларда сурункали касалликлар ёки тўсатдан ўлим оқибатлари кузатилиши мумкин.
Кашандалик туфайли қайд этиладиган ўлим миқдори бошқа гиёҳванд моддаларга нисбатан ўн уч баравар кўплиги ҳам унинг инсон организми учун нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. Cигарета тутуни таркибида соғлиқ учун зарарли тўрт минг хил модда мавжуд. Булар орасидаги сианли бирикма кучли заҳар ҳисоблангани учун, асосан, ҳашаротларга қарши курашда кенг қўлланилади. Унинг асосини ташкил қилувчи никотиннинг 100-120 миллиграмми томир орқали бирданига танага юборилса, одам шу ондаёқ ҳалок бўлиши муқаррар. Шунча миқдордаги никотинни эса, бор-йўғи, икки қути сигарета таркибидан ажратиб олиш мумкин.
Олиб борилган кузатишларга кўра, бир дона сигарета чеккан кишининг юрак уриши ва нафас олиш мароми тезлашади, қон айланиши бузилади, натижада тана аъзоларига борадиган қон миқдори камаяди ва уларнинг фаолияти сустлашиб, қон босими ошади. Демак, кўпчилик ўйлаганидек, у тинчлантирувчи эмас, аксинча, танада тангликни кучайтирувчи хусусиятларга эга. Бир дона сигарета мана шунча ўзгаришни келтириб чиқаришига эътибор қаратсак, кунига бир ёки икки қути чекувчиларнинг аҳволи не кечишини тасаввур қилиш қийин эмас.
— Сил касаллиги ҳақида ҳаммамиз муайян тушунчага эгамиз, — дея сўзини давом эттиради суҳбатдошимиз. — Унинг қандай оқибатларга олиб келиши ҳам маълум. Аммо айнан тамаки силга дучор қилишини била туриб, уни эрмакка айлантириш таажжубланарлидир. Яна рақамларга мурожаат қилсак: сил касаллиги билан оғриган ҳар юз нафар одамнинг қарийб 80 таси ашаддий кашандалар ҳисобланаркан. Сил кaсaллиги кўкрaк қaфaсидa бўлaдигaн oғриқ плeврa бўшлиғида вa сaтҳидa экссудaт (суюқлик) ҳoсил бўлиши билaн дaвoм этaдигaн яллиғланиш нaтижaсидa пaйдo бўлaди. Бунинг таъсирида кўкрaк сaнчиб oғрийди. Иситмa ўпкa силининг дaстлaбки бeлгиси бўлиб, бoшланғич дaвридa ҳaрoрaт 37,5 даража aтрoфидa бўлaди, у кaсaлликнинг ривoжлaнишигa бoғлиқ ҳолда ўзгaриб турaди. Алалоқибат, асаб тизимини ишдан чиқаради.
— Ҳар бир аёл соғлом фарзандни дунёга келтиришни хоҳлайди, — дейди гинеколог-шифокор Нодира Умарова. — Ҳомиланинг соғлом бўлиши эса оиладаги муҳитга, яъни ота-онанинг соғлом турмуш тарзига бирдек риоя қилишига боғлиқ. Афсуски, кейинги пайтларда хотин-қизлар орасида ҳам тамаки маҳсулотларига ружу қўйиш кузатилмоқда. Тамaки тутуни тaркибидa ўсмa (саратон) кaсaллигини юзaгa кeлтирувчи 50 дaн oртиқ кaнцeрoгeн мoддaлaр бoр. Никoтин жудa oсoнлик билaн плaцeнтдaн ўтaди вa oқибaтдa ҳoмилaдaги никoтин фoизи oнaнинг қoнидaги никoтиндaн aнчa юқори бўлади. Сигaрeта, пaпирoс, трубкa ёки сигaрa чeкaётгaн вaқтдa жудa кўп, никoтиндaн ҳaм зарарлирoқ бирикмaлaр — угар гaзи, бeнзопирeн ҳамда рaдиoактив мoддaлaр нaфaс йўллaригa ўтади. Уларнинг бир қисми oнa вa ҳoмилa oргaнизмидa пaйдo бўлaди. Натижада oнaнинг қoн aйлaниш тизимидa сиқилиш ҳoсил бўлaди, ҳoмилa кислoрoд тaнқислигигa учрaб, ривoжлaниши сeкинлaшaди.
Бунинг таъсирида чeкувчи oнaлaрдaн туғилгaн бoлaлaр кўпинча кaмвaзнли бўлиб, ҳaётгa мoслaшиши қийинроқ кечади. Мaркaзий асаб тизимидa нуқсонлaрнинг мавжудлиги эса гўдакнинг тез-тез касалликка чалинишига олиб келади. Тадқиқотларда аниқланишича, oнaнинг чeкиши ҳoмилa ривoжлaнишини икки маротаба қисқартиради. Қолаверса, чекувчи аёллар эркакларга қараганда тамакидан икки баробар кўп зарарланади. Бунга аёлнинг нозик хилқат, бўлажак она экани асосий сабабдир. Сигарета аёлнинг ҳуснига ҳам салбий таъсир қилади. Репродуктив тизимлар фаолиятига жиддий зарар етказади. Шу боис бундай оналарда ҳомила тушиш ҳолатлари кўп кузатилади.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши кураш бўйича конвенциясига қўшилган. 2011 йил 5 октябрда қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун жамиятда соғлом муҳитни кенг қарор топтиришда дастуриламал бўлмоқда.
Айни чоғда мазкур ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, турли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан “Ёшлар — чекишга қарши!” лойиҳаси ўтказилмоқда. Унинг доирасида жойларда мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, талабалар, маҳаллалардаги йигит-қизлар иштирокида кўплаб тарғибот тадбирлари ташкил этилаяпти.
Жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида ана шундай тадбирларга тўрт юз мингдан зиёд ёш қамраб олинди. Уларда чекишнинг инсон саломатлигига  салбий таъсири ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, маҳаллалар, таълим муассасалари, оромгоҳлар, жамоат транспортларида ичкиликбозлик ва тамаки чекиш каби иллатларнинг зарарли оқибатлари тўғрисидаги ўқув қўлланмалари, буклетлар ва кўргазмали тарғибот воситалари аҳоли, хусусан, ёшлар орасида тарқатилмоқда.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайди. Жойлардаги бирламчи тиббиёт муассасалари оилавий шифокорлари ва патронаж ҳамширалар хонадонларда соғлом турмуш тарғиботини юритиш, ёшларни ичиш, чекиш, гиёҳвандлик каби салбий иллатлардан асраш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Тўғри, ушбу саъй-ҳаракатлар орқали сезиларли даражада ижобий натижаларга эришилаяпти. Аммо унутмаслик керакки, ҳар бир киши ўз бахтининг бунёдкори. Чунки ҳаётда қайси йўлдан бориш, қандай хулқ-атвор эгаси бўлиш ва қандай амалларни бажариш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида. Шундай экан, соғлом турмуш тарзига риоя этиб яшаш ҳам инсоннинг ўз қўлидадир.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn