Юксак эҳтиром намунаси
  • 15 Ноябрь 2014

Юксак эҳтиром намунаси

Севимли шоира, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфиянинг ибратли ҳаёти, бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссаси давлатимиз томонидан эъзозланиб келинмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 31 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори садоқат ва вафо рамзига айланган ардоқли шоирамизга кўрсатилаётган юксак эҳтиромнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ўтказилган тадбирда шулар хусусида сўз юритилди. Унда таъкидланганидек, мустақиллик йилларида Зулфияхоним ижодини ўрганиш, унинг инсоний фазилатларини ёш авлодга ибрат сифатида кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди. Президентимиз ташаббуси билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилгани, ҳозиргача 212 нафар иқтидорли қиз адабиёт, таълим, санъат, маданият, спорт каби йўналишларда ушбу нуфузли мукофот билан тақдирлангани юртимизда Зулфияхоним издошлари — иқтидорли, оқила, зукко, фаол қизлар сафини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.   
Айни чоғда Зулфия таваллудининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган таклифлар иштирокчилар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳамкорликда тайёрланган Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган веб-сайт лойиҳаси тақдимотида уни янада мукаммаллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова сўзга чиқди.

Зиёда АШУРОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn