Қисқа сатрларда
  • 14 Ноябрь 2014

Қисқа сатрларда

* Жиззах шаҳрида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиблари самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган тадбир уюштирилди. Унда иштирокчилар соҳадаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда янгиликлар билан таништирилди.

* “Камолот” ЁИҲнинг бошланғич ташкилотлари етакчилари ва координаторлари учун Андижон шаҳрида ўқув-семинар ўтказилди. Унинг доирасида ташкил этилган “Энг намунали бошланғич ташкилот етакчиси” кўрик-танловида етакчиларнинг ташкилотчилик борасидаги истеъдод ва маҳоратига баҳо берилди.

* Нурота тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқхона мажмуига “Саломатлик — 3” лойиҳаси доирасида Японияда ишлаб чиқарилган 350 миллион сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар ва ускуналар келтирилди. Шунингдек, ушбу мажмуа 515 миллион сўмлик бюджет маблағи ҳисобидан таъмирланди.

* Урганч шаҳридаги Огаҳий номидаги вилоят драма театрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ниҳол” мукофоти танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда воҳанинг 60 нафардан зиёд ёш иқтидор эгалари эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги йўналишлари бўйича ўз  маҳоратларини синовдан ўтказди.

«Халқ сўзи»  мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn