Асранг она табиатни!
  • 14 Ноябрь 2014

Асранг она табиатни!

Пойтахтимиздаги “Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экология марказида “Болалар ва сув!” фестивалининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва маънавий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда экологик маданиятни шакллантириш, табиат бойликларига нисбатан масъулият ҳиссини оширишга қаратилган танловнинг якуний босқичида 80 нафар ўқувчи қатнашди.
Унга кўра, иштирокчилар сув билан боғлиқ расмларни, саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Фестивалнинг мамлакат босқичида биринчи ўрин Бухоро вилояти жамоасига, иккинчи ўрин Сирдарё ва Наманган вилояти жамоаларига, учинчи ўрин эса  Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятлари вакилларига насиб этди.

Абдували ҚУРБОНОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn