Қисқа сатрларда
  • 12 Ноябрь 2014

Қисқа сатрларда

* Тошкент молия институтида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда банк тизимининг ўрни” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда ёш оилаларни моддий рағбатлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ипотека, истеъмол ва таълим кредитлари имтиёзли шартлар асосида ажратилаётгани ҳақида фикр юритилди.

* Самарқандда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди. Унда Қўшработ тумани молия бўлими бош ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси Луқмон Асадов биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

* Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида Бектемир туманидаги иқтисодий-ижтимоий ривожланиш жараёни, қишки мавсумга тайёргарлик, бандликни таъминлаш, давлат дастурлари ижроси ҳақида ОАВ ходимларига атрофлича маълумотлар берилди.         

* Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл тўқимачилик саноати” масъулияти чекланган жамиятида 15 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари тайёрлаш ўзлаштирилди. Ҳозир бу ерда барча технологик жараён Жанубий Кореядан келтирилган замонавий дастгоҳлар ёрдамида амалга оширилмоқда.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn