Ёшлар — эзгулик тарафдори
  • 11 Ноябрь 2014

Ёшлар — эзгулик тарафдори

Бухорода “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ўтказилаётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остидаги ижодий ишлар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда умумтаълим мактабларининг 5, 9-синф ўқувчилари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур ижодий танлов ўғил-қизларни миллий анъана ва қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни турли ёт ғояларга берилмаслик, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга ундаши ҳамда дунёқарашини кенгайтириб, ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Танлов якунларига кўра, иншо йўналиши бўйича ўиждувон тумани 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилноза Мажидова биринчи ўринга муносиб, деб топилди.
Шеърият ва расм чизиш йўналишларида ўиждувон тумани 11-мактаб ўқувчиси Шаҳзод Нусратуллаев, Вобкент тумани 4-мактаб ўқувчиси Гулмира Жумаеванинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳоланди.
Ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn