Қисқа сатрларда
  • 11 Ноябрь 2014

Қисқа сатрларда

* Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлимида ўтказилган семинар “Ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлари ривожланишини ахборот, услубий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш самарадорлигини оширишда ижтимоий шерикликнинг ўрни” мавзуига бағишланди.

* Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида пойтахтимиздаги олий ўқув юртларининг чет тиллар ўқитувчилари учун семинар бўлиб ўтди. Тадбир Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилди.

* Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган “Экология ва саломатлик” кунларининг учинчи босқичи доирасида Қорақалпоғистон Республикасида экологик ҳашар уюштирилди. 470 мингдан зиёд киши қатнашган ушбу умумхалқ тадбирида 31 гектар майдонда янги боғлар барпо этилиб, 55 минг 300 тупдан ортиқ кўчат ўтқазилди.

* Чуст туманидаги ўова қишлоғида “Чегара хавфсизлиги — юрт тинчлиги” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Тадбир доирасида “Ватан остонаси муқаддас”, “Она юрт сарҳадлари”, “Ёшлар бирлиги — халқлар дўстлиги” мавзуларида давра суҳбатлари уюштирилди. Расмлар танлови ва спортнинг бир неча турлари бўйича ташкил этилган мусобақаларда иқтидорли ёшлар ўз маҳоратларини намойиш қилдилар.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn