Эзгу ташаббус
  • 07 Ноябрь 2014

Эзгу ташаббус

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ўқувчи-ёшларни юртимизнинг қадимий шаҳарлари тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари  тарбияланувчиларидан 50 нафарининг қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил этди.

Тадбир давомида болажонлар кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлдилар.
Эътиборли томони шундаки, фонд ташаббуси билан йил бошидан буён кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг Бухоро, Хива, Марғилон, Шаҳрисабз сингари бир қатор тарихий шаҳарларга саёҳати уюштирилиб, улар юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Аббос ЭРГАШЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn