Бухорода касб-ҳунар маркази иш бошлади
  • 05 Ноябрь 2014

Бухорода касб-ҳунар маркази иш бошлади

Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини янада юксалтиришда уларга касб-ҳунар ўргатишнинг аҳамияти катта.

“Тадбиркор аёл” уюшмаси Бухоро вилояти бўлими жамоаси ана шундан келиб чиқиб, янги марказ фаолиятини йўлга қўйди.
— Бу ерда хотин-қизларнинг “Устоз — шогирд” анъанаси асосида ҳунар ўрганишлари учун барча қулайлик яратилган, — дейди уюшма вилоят бўлими раҳбари Дилбар Аҳмедова. — Хусусан, марказда уларга беш йўналишда сабоқ берилади. Пазандалик, тикувчилик, сартарошлик каби йўналишлардаги ўқув-амалиёт хоналаримиз замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn