Интернет орқали саёҳат
  • 09 Октябрь 2014

Интернет орқали саёҳат

Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури доирасида интернетда visitkashkadarya.uz сайти ишга туширилди. "BePro" дастурчилар маркази томонидан яратилган мазкур порталда воҳанинг сайёҳлик салоҳияти ҳамда меҳмонлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида етарлича маълумотлар жамланган.

Хусусан, сайтдан фойдаланувчилар Оқсарой мажмуаси, Кўкгумбаз масжиди, Ҳисор қўриқхонаси, Майданак обсерваторияси каби ноёб обидалар тўғрисида атрофлича ахборотга эга бўлишлари мумкин. Ундаги “Муқаддима”, “Янгиликлар”, “Қизиқарли мақолалар”, “Туристлар учун маълумотнома” каби рукнлар орқали вилоят тарихи, маданияти, анъана ва қадриятлари, миллий таомлар, иқтисодиёт, транспорт тизими, меҳмонхоналар ҳақида батафсил маълумот берилган.
Қашқадарё ҳаётини ёрқин акс эттирган мазкур портални янада бойитиш мақсадида “Ўзбектуризм” Миллий компаниясининг вилоятдаги вакиллиги томонидан изланишлар давом эттирилмоқда. Бинобарин, унинг бир неча хорижий тиллардаги муқобиллари ҳам яратилмоқда.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn