Қисқа сатрларда
  • 07 Февраль 2014

Қисқа сатрларда

* Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2013 йилги фаолияти якунлари ва яқин истиқболдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

* Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳасининг 2012 — 2013 йиллардаги ҳамкорлиги якунлари ва 2014 йилги истиқболни белгилашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир давомида соҳанинг етакчи олимлари ва мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган “Инсон ҳуқуқларининг умумий назарияси” ўқув қўлланмаси тақдимоти бўлиб ўтди.

* Андижон туманидаги 7-умумтаълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан мактаб, маҳалла ва ота-оналар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган тадбир ташкил этилди. Унда иштирокчилар синфхоналарнинг жиҳозланиши, спорт зали, ошхона, умуман, ўқувчилар учун яратилган шароит, фарзандларининг ўзлаштириш даражаси мониторинги билан яқиндан танишди.

* Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ҳузуридаги академик лицейда чет тилларни ўқитиш тизимини янада такомиллаштиришга доир амалий семинар ўтказилди. Тадбир чет тили ўқитувчилари малакасини ошириш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

* Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Унда шоир ижодида Самарқанд, тарихимиз, улуғ аждодларимиз мавзуси ҳақида сўз юритилди. Талабалар Муҳаммад Юсуф шеърларидан намуналар ўқишди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn