Кўркам боғнинг беш фаввораси
  • 23 Сентябрь 2014

Кўркам боғнинг беш фаввораси

Избоскан тумани марказидаги “Пойтуғ” маданият ва истироҳат боғи қайта чирой очди. Унинг ҳудуди кенгайтирилиб, 4,5 гектарга етказилди.

Бу ерда кўплаб янги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди. Замонавий аттракционлар ўрнатилди. Иккита фаввора таъмирланиб, яна учтаси бунёд қилинди. 700 ўринли ёзги амфитеатр таъмирдан чиқарилди.
Айниқса, миллий руҳдаги мўъжаз ҳайкалчаларни яратишда Тўрткўл қишлоғида жойлашган вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати жамоаси муносиб ҳисса қўшди.
— Боғимиз болажонларга катта қувонч улашмоқда, — дейди Избоскан тумани маданият ва спорт ишлари бўлими мудири Чарос Мамадалиева. — Яқинда яна бир нечта сўнгги русумдаги аттракционларни ўрнатишни кўзлаб турибмиз.

Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn