«Баркамол авлод» меҳмонларга мунтазир
  • 23 Сентябрь 2014

«Баркамол авлод» меҳмонларга мунтазир

Чуст шаҳридаги инфратузилма иншоотлари сафига “Баркамол авлод” тантаналар мажмуаси ҳам қўшилди. Бу ҳашаматли бинода бир йўла 900 кишига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Мажмуа маҳаллий тадбиркор Ҳамидхон Мирсаидов ташаббуси билан 562 миллион сўм маблағ эвазига замонавий меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилди. Пировардида бу ерда тўй ва бошқа маросимларни юқори савияда ўтказиш имконияти яратилди.
— Айни чоғда лойиҳанинг кейинги босқичини амалга оширишга киришдик, — дейди Ҳ. Мирсаидов. — Салқин ичимликлар павильони ва иссиқхона қуриб битказилиши билан ишчиларимиз сони 45 нафарга етади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn