Ижод ва эътироф
  • 07 Февраль 2014

Ижод ва эътироф

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида “Гўзаллик яратишга интилиб” деб номланган альбомнинг тақдимот маросимини ташкил этди.

Ўзига хос қомусий кўринишга эга ушбу альбомда бугунги кунда ўзбек тасвирий санъатига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган  рассомлар ижоди билан бир қаторда, Уста Мўмин, Абдулҳақ Абдуллаев, Александр Волков, Лев Буре, Ўрол Тансиқбоев, Раҳим Аҳмедов, Чингиз Аҳмаров  сингари устоз мусаввирларнинг ҳаёти ва ижодига оид муҳим маълумотлар жамланган.
Айни пайтда Бадиий академия ташаббуси билан “Ўзбекистон тасвирий санъати” деб номланган альбом ҳам чоп этилмоқда.

Моҳира АДИЗОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn