Тадбиркорнинг мўъжаз хўжалиги
  • 16 Сентябрь 2014

Тадбиркорнинг мўъжаз хўжалиги

Истиқлол тенгдоши бўлган Сарвиноз Ҳамроева шаҳрисабзлик ёш тадбиркорлар сафидан ўрин олиб, гулчилик бўйича ўз бизнесини йўлга қўйди.

— Гулчилик севимли машғулотим, — дейди Сарвиноз. — Болалигимдан гулларнинг ранглари ва навларига қизиққаним сабаб, ўз қўлим билан кўчат ўтқазиб, парваришлардим. Яқинда деҳқон хўжалигини ташкил қилиб, гулчиликни ривожлантириш учун банкдан 7 миллион сўм кредит олдим. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши менга кредит фоизини тўлаб беришда кўмаклашди. Айни пайтда мўъжазгина хўжалигимда “Қора шаҳзода”, “Титаник” каби дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган ноёб гулларни кўпайтираяпман.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn