Қисқа сатрларда
Версия для печати
  • 11 Сентябрь 2014

Қисқа сатрларда

 Фарғонада “Биз — буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида талабалар форуми якунига етди. Вилоят ҳокимлиги ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ёшларнинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни турли ёт ғоя ва иллатлардан асрашга қаратилди.

 Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида “Тоза ҳаво” ойлиги ўтказилмоқда.

 Сирдарё вилоятида “Ижтимоий шерикликнинг шакл ва механизмларини такомиллаштириш, ҳудудий ННТнинг ривожланиш самарадорлигини ошириш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда таълим, аҳоли саломатлиги, экология, бандликни таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш соҳаларида ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича маърузалар тингланди.
 
 Қашқадарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини “Бир ойна” тамойили асосида давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида мутасадди идораларга тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида 668 та мурожаат тушган. Унинг 36 таси интернет тармоғи орқали қабул қилинган.
«Халқ сўзи»  мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn