Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди
Версия для печати
  • 11 Сентябрь 2014

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди

«Соғлом бола — баркамол келажак»

мавзуида давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштириш учун танлов эълон қилади

Танловда Ўзбекистон Республикасининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

— кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногирон болаларни ­ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

— тиббий маданиятни юксалтириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

— ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд оилалар қизларини турли оммавий-маданий тадбирларга кенг жалб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш;

— ота-она қаровисиз қолган етим болалар, ақлий ёки жисмоний ривожланишда нуқсонлари бор болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

— «Бир болага етти қўшни ота-она» шиори остида болалар тарбияси учун оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

— ёшларда ватанпарварлик, тарихий ва маданий меросни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши шарт:

1. Талабнома тақдим этилаётганлиги тўғрисида ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институти ҳамда давлат ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган қўшма  кузатув хати.

2. www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳа талабномаси.

3. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, агар лойиҳа лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, лицензия нусхаси, Низом нусхаси (киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар билан) ташкилот муҳри билан тасдиқланган шаклда.

4. “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, давлат органи ва ННТ, ­фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказиш бўйича тузилган шартноманинг нусхаси.

5. ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс­титутига ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказиш белгиланган ҳудудий ёки соҳавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурининг нусхаси.

6. Битта давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ажратиладиган маблағ миқдори — 25 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2014 йил 2 сентябрдан 3 октябргача ҳар куни соат 9-30 дан 18-00 гача қабул қилинади. Танловда давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этиши мумкин.

Танлов бўйича ҳуж­жатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 100035, Тошкент ш. ­Бунёдкор шоҳкўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс­титутларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши шарт.

Танловда иштирок этиш шартлари ва танлов ҳужжатларининг намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун тел: 239-26-76, 239-26-64.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn