Қисқа сатрларда
  • 10 Сентябрь 2014

Қисқа сатрларда

* Самарқандда “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Унинг доирасида бўлиб ўтган турли кўнгилочар тадбирлар, диққатга сазовор жойларга уюштирилган  саёҳатлар, илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар иштирокчи йигит-қизларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

* Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бир миллиард 562 миллион сўм сарфланган ушбу муассасада спортнинг бир неча тури билан мунтазам шуғулланиш учун барча шарт-шароит яратилган.

* Фарғона вилояти, Фурқат тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг янги биноси қуриб битказилди. Сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланган поликлиника ҳудуддаги 110 минг аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатади.

* Андижон шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси ҳамда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида шаҳардаги 57 корхона, ташкилот ҳамда муассаса 416 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

* “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси томонидан “Аждодлар мероси — абадий мерос” деб номланган кўргазма уюштирилди. Унда жамғарма музейидаги тўрт юзга яқин қадимий қўлёзма ва тошбосма асарлар, қирқдан зиёд картина, археология ҳамда ҳунармандликка оид ноёб асарлар намойиш қилинди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn