Қисқа сатрларда
  • 06 Сентябрь 2014

Қисқа сатрларда

* Қашқадарё вилоятида дастурчилар учун ҳар томонлама қулай шароит ва имкониятлар яратиш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида дастурчилар тайёрлаш маркази очилди.

* “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган медиатурда Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни ижроси ва унинг аҳамияти, атроф-муҳит муҳофазаси борасида олиб борилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.

* Пойтахтимизда  Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари — болаларга” акцияси доирасида “Тозалик, озодалик — саломатлик гарови” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn