Боғотда янги боғ барпо этилди
  • 06 Сентябрь 2014

Боғотда янги боғ барпо этилди

Боғот тумани марказида “Истиқлол” маданият ва истироҳат боғи бунёд этилди. Бу ерга анвойи гуллар ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Айниқса, рангин чироқ нурларида товланувчи фаввора масканга ўзгача кўрк бағишлади. Шу билан бирга, сўлим маскан бағрида ўнлаб савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсата бошлади. 
— Ушбу боғ туманимиз аҳлига мастақиллигимизнинг 23 йиллиги байрамидан ажойиб туҳфа бўлди, —  дейди меҳнат фахрийси Марям Юсупова. — Энди бу ерга невараларим билан тез-тез келиб тураман.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Нафосат сайли Эъзоз ва эҳтиром намунаси »