Нафосат сайли
  • 06 Сентябрь 2014

Нафосат сайли

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида анъанавий гул байрами бўлиб ўтди. Ушбу нафосат сайлида вилоят аҳли ва меҳмонлари мафтункор манзаралар ҳамда шукуҳли дамлар шоҳидига айландилар.

Ҳаваскор гулчилар томонидан намойиш қилинган кўргазмалар, айниқса, гуллардан ясалган “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя акс этган композиция анжуман иштирокчиларига бир олам завқ бағишлаган бўлса, байрам доирасида ташкил қилинган бири-биридан қизиқарли томошалардан диллар яйради. Хусусан, таниқли аскиячилар Муҳаммадсиддиқ Шеряев, Ҳотамжон Ҳакимжоновнинг ичак узди пайровлари, Сотволди Умаров бошчилигидаги дорбозларнинг қизиқарли чиқишлари даврага файз киритди.
Боғдаги “Наво” амфитеатрида байрам танлови ғолиблари тантанали равишда тақдирланди. Жумладан, ўзининг турфа гуллари билан мухлислар эътирофига сазовор бўлган Обидхон Қодиров олий ўринга лойиқ топилди. Жўрахон Мўминов, Боситхон Нуриддинов, Абдураҳим Каримов сингари гулчиларга ҳам совринли ўринлар насиб этди. Уларга ташкилотчиларнинг махсус дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn