Қисқа сатрларда
  • 05 Сентябрь 2014

Қисқа сатрларда

* Пойтахтимизда “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” номли услубий қўлланманинг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан ташкил этилган тадбирда профессор-ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.

* Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол ва ташаббускор ходимларни “Эҳтиром нишони” белгиси билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу нишон билан ўзининг фидокорона меҳнати орқали мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, фаоллик ва жонбозлик кўрсатаётган, ижтимоий шериклик асосида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда юқори натижаларга эришаётган турли соҳа вакиллари тақдирланади.

* Самарқандда меҳнат миграцияси туфайли хорижда бўлиб қайтган фуқаролар, ҳарбийларнинг оила аъзолари ва аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами вакиллари учун махсус бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди. Унда 64 корхона ҳамда ташкилот 800 га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди.

* Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Очиқ эшиклар” ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталикда кутубхона бўйлаб танишув саёҳатлари уюштирилиб, мавжуд каталог ва картотекалардан (электрон, алифбо ҳамда системали) фойдаланиш тартиби, онлайн хорижий илмий-таълимий маълумотлар базаси имкониятлари, кутубхона Киномарказининг фондидан ўрин олган бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилмоқда.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn