Ёритиш майдони кенг, энергия сарфи эса ўн баробар кам
  • 21 Август 2014

Ёритиш майдони кенг, энергия сарфи эса ўн баробар кам

Андижон шаҳридаги “Эко комфорт элегант” масъулияти чекланган жамиятида қисқа муддатда светодиод ёритқичлар учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларнинг аксарияти маҳаллийлаштирилди. 

Айни пайтда корхона жамоаси томонидан етказиб берилаётган 10 турдаги замонавий электр ёритқич ва лампаларнинг фойдали хусусиятлари жуда кўп. Жумладан, энергия сарфи ўртача 

10 баробар кам, хизмат муддати эса 8 баробар зиёд. Қолаверса, ёритиш майдони кенг, қуввати эса одатдагиларга нисбатан кучли. Мисол учун, Наманган аэропортидаги самарадорлиги паст 

105 та ёритқич ўрнига светодиодли 83 ёритқич ўрнатилиши кифоя бўлди. 

— Бир йил давомида буюртмачиларимиз сони икки баробар кўпайди, — дейди жамиятнинг тижорат масалалари бўйича директори ўринбосари Озодбек Аҳмедов. — Хусусан, Андижон шаҳридаги бир қатор қўшма корхоналар, Самарқанд ва Наманган аэропортларига ўз маҳсулотларимизни етказиб бердик. 

Саидаҳмад ШУКУРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn