Маҳсулот харидоргирлиги ортмоқда
  • 21 Август 2014

Маҳсулот харидоргирлиги ортмоқда

 

 

 

Наманган шаҳридаги “Чошгоҳ” масъулияти чекланган жамияти ўз маҳсулотлари харидоргирлигини ошириш мақсадида муттасил изланишлар олиб бормоқда. 

 

Гап шундаки, корхонада яқин вақтга қадар сочиқларни тўқишда оқ ва қора тусдаги калава иплардан фойдаланиларди. Маҳсулот дизайнини ўзгартириш ҳамда унинг турини кўпайтириш орқали бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга қарор қилинди. 

Эндиликда корхонада амалга оширилган модернизациялаш тадбирлари туфайли тўқимачилик хом ашёси шу жойнинг ўзида тайёрланаяпти. Мазкур лойиҳа ижроси учун 969 минг АҚШ долларидан зиёд сармоя йўналтирилди. Бунинг натижасида 20 та иш ўрни юзага келди, ишлаб чиқариш  қувватлари ҳам ортди. Технологик янгиланиш қисқа вақтда ўз самарасини берди. Чунончи, жорий йил охирига қадар тадбиркорлик жамоаси 

1 миллиард сўмликка яқин маҳсулот тайёрлашни кўзламоқда. Эътиборли жиҳати, момиқ сочиқларнинг 60 фоизи экспортга чиқарилаяпти.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn