Мурожаатлар электрон тарзда қабул қилинади
  • 21 Август 2014

Мурожаатлар электрон тарзда қабул қилинади

“Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” корхонасида эндиликда ўлчов воситаларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш учун электрон тарзда ариза бериш мумкин.

Ягона давлат интерактив хизматлари порталида йўлга қўйилган ушбу қулайлик, жумладан, маиший газ, электр, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини давлат метрологик текширувидан ўтказиш учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига муассасага бормасдан туриб, электрон шаклда жўнатиш имконини бермоқда. 

Бундан ташқари, истеъмолчилар ва коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасида ҳисоблагичлар борасида низолар келиб чиққанда, жойидан ечмасдан туриб унинг метрологик хусусиятларини ўрганиш ва хулосалар бериш ишлари ҳам йўлга қўйилди.

— Ариза тақдим этилгандан кейин 24 соат давомида ариза берувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига метрологик текширувни ўтказишга шартнома тузиш ва ўлчов воситасини топшириш манзили ҳамда вақти ҳақида маълумот юборилади, — дейди марказнинг Ўлчаш воситалари устидан давлат метрологик текширув ўтказиш бўлими бош мутахассиси Асқар Амирқулов. — Аризалар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтгач, метрологик хизмат кўрсатиш ташкилотларига тушади ва текширув ўтказиш натижалари бўйича мурожаат қилувчига тегишли ҳужжат ҳамда маълумотлар ўз вақтида берилади.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn