Намунавий уй-жойлар учун қурилиш маҳсулотлари
  • 20 Август 2014

Намунавий уй-жойлар учун қурилиш маҳсулотлари

Боёвут туманидаги “Тошбетон қурилиш импекс” масъулияти чекланган жамиятида томёпқичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши туфайли Сирдарё вилоятида намунавий лойиҳалар асосида уй-жой қурувчилар учун катта қулайлик яратилди.

Гап шундаки, аввал ушбу қурилиш ашёси, асосан, Тошкент вилоятидаги корхоналардан келтирилар ва бунга анча-мунча маблағ ҳамда вақт сарфлашга тўғри келар эди. Ҳозир корхонада намунали уй-жойлар учун зарур бўлган 4 турдаги ана шундай маҳсулотлар тайёрланмоқда. 

— Ушбу лойиҳани рўёбга чиқариш учун 350 миллион сўм сарфладик, — дейди мазкур жамият раҳбари Неъмат Ўрозалиев. — Натижада корхонамизни замонавий ускуналар билан жиҳозладик. Келгусида ишлаб чиқариш технологиясини янада такомиллаштириш ва маҳсулотлар турини кўпайтириш ниятидамиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn