Экспорт амалиётига киришилди
  • 20 Август 2014

Экспорт амалиётига киришилди

Намангандаги “Avtoplast TARP” хорижий корхонасида автомобиллар учун ёритиш ускуналари ҳамда пластик бутловчи қисмлар тайёрланади.

Унинг маҳсулотлари яқин-яқингача фақат ички бозорга чиқариларди. Жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб бу ерда экспорт амалиётига ҳам киришилди.

Ташқи бозор учун мўлжалланган маҳсулотнинг дастлабки туркуми — 25 минг АҚШ долларилик ёритиш ускуналари яқинда Қозоғистонга юборилди. Наманганлик саноатчилар мазкур қўшни давлатдаги ҳамкорлари билан 1 миллион АҚШ долларига тенг шартнома имзолашган бўлиб, уни йил охиригача тўла уддалашни режалаштиришмоқда.

— Бундай имконият корхонамизда амалга оширилган модернизациялаш тадбирлари натижасида юзага келди, — дейди жамоа раҳбари Қодирхон Абдуллаев. — Ўз навбатида, ишлаб чиқариш ҳажми 20 фоиз ошиб, жорий йилнинг биринчи ярмида 664,5 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлашга муваффақ бўлдик.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn