Аҳолига сифатли нон маҳсулотлари
  • 19 Август 2014

Аҳолига сифатли нон маҳсулотлари

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги дон корхоналари аҳолини сифатли нон ва нон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида жойларда қатор кичик цехлар фаолиятини йўлга қўймоқда.

Хусусан, бундай қулайликдан Юқори Чирчиқ туманидаги Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи 680 дан ортиқ оила ҳам баҳраманд бўлмоқда. 

Гап шундаки, ўтган йили бу ерда намунавий лойиҳалар асосида 20 та янги тураржой қуриб битказилгач, маҳаллада аҳоли маиший эҳтиёжларига жавоб берадиган шохобчалар бунёд этилди. Айни пайтда 20 га яқин ёш меҳнат қилаётган иссиқ нон корхонаси ҳам шулар жумласидандир. 

— Корхонамиз Германиянинг “Wachtel” компанияси технологиялари билан жиҳозланган, — дейди корхона раҳбари Азизжон Толипов. —  Улар ёрдамида кунига 5000 дона қолипли нон ва 30 турга яқин нон маҳсулотлари тайёрлаб, аҳоли дастурхонига етказиб бераяпмиз. 

Бундан сал аввалроқ Зангиота туманидаги Ўртаовул, Пискент туманидаги Келовчи, Қибрай туманидаги Янгиобод қишлоқларидаги янги массивларда ҳам худди шундай корхоналар фаолияти йўлга қўйилганди. 

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn