Элда қадр топганлар
  • 19 Август 2014

Элда қадр топганлар

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида фоторассом Назира Боймуродованинг “Элда қадр топганлар...” деб номланган ижодий ишлари кўргазмаси очилди.

Мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишлаб ташкил этилган ушбу кўргазмадан ўз меҳнати билан халқимиз орасида ҳурмат-эътибор топган турли соҳа вакилларининг суратлари ўрин эгаллаган. Кўргазма экспозициясига қўйилган асарлар орасида таниқли ижодкорлардан тортиб, юртимиз байроғини халқаро майдонларда баланд кўтариб келаётган спортчиларнинг сиймолари ҳам бор.  

Ёш авлод қалбига Ватанни севиш, ардоқлаш каби фазилатларни сингдиришда эл назаридаги инсонларнинг ўзига хос ўрни бор. Ёш ижодкорнинг мақсади ана шундай кишиларнинг эзгу ишларини мангуликка муҳрлашдир.

 

Гавҳар САОДАТОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn