Бизнес лойиҳа самараси
  • 18 Август 2014

Бизнес лойиҳа самараси

Избоскан туманидаги “Produce of universal” хусусий корхонаси томонидан “УзТонгХонг” жамоасига 16 турдаги бутловчи қисмлар етказиб берилмоқда.

Яқиндан бошлаб эса бу ерда мебель жиҳозлари учун деталлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Дастлабки маҳсулот юқори сифати билан маҳаллий ҳунармандларга маъқул келди.

— Саъй-ҳаракатларимиз натижасида ўнга яқин иш ўрни яратилди, — дейди корхона раҳбари Давлатбек Мамажонов. — Фаолиятимизни кенгайтиришда ҳамда янги мижозлар топишимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассислари яқиндан ёрдам бермоқда. Ҳозир улар кўмагида янги бизнес лойиҳалар устида изланишлар олиб бораяпмиз.

 

Саидаҳмад ШУКУРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn