Жаҳон бозорида харидоргир
  • 18 Август 2014

Жаҳон бозорида харидоргир

Уйчи туманидаги Жийдакапа қишлоғида фаолият бошлаган “Водий ипак гилами” қўшма корхонаси энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида дастлабки маҳсулотларини буюртмачиларга етказиб бера бошлади.

Ҳозир бу ерда дунё бозорида харидоргир бўлган ипак гиламлар тайёрланаяпти. Яна бир муҳим жиҳати, корхонада маҳсулотлар тўлиқ қўлда тўқилади. Ҳар бир гиламни битказиш учун тўрт нафар тўқувчи 7-8 ой меҳнат қилиши лозим. Табиийки, айни жараёнда маҳсулот чинакам санъат асарига айланади. Қадимий усулда ишлайдиган тўқув дастгоҳлари ҳамда бўяш-пардозлаш ускуналарини ўрнатиш тадбирларига хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда 320 минг АҚШ долларилик сармоя жалб этилди. Айни пайтда қишлоқ аёлларидан 30 нафари ишга қабул қилинди. Келгуси ойдан улар сони 70 кишига етади.

— Йирик ҳажмдаги гиламларимиз тўласинча ташқи бозорга чиқарилади, — дейди қўшма корхона бош директори Элмурод Мамадалиев. — Уларга ҳозирданоқ Греция, Франция, Буюк Британия сингари давлатлардан буюртмалар келиб тушаяпти. 

Айтиш лозимки, янги корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, йилига 140-150 дона гилам тайёрлаб, 2,5 миллион АҚШ долларидан зиёд экспорт амалиётларини бажариш ҳам кўзда тутилган.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ижтимоий шериклик Бизнес лойиҳа самараси »