Коллеж — корхона ҳамкорлиги
  • 15 Август 2014

Коллеж — корхона ҳамкорлиги

Яқинда Жалақудуқ хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тамомлаган Нафиса Абдусаматова, Наргиза Ҳошимова, Гулбаҳор Соипова ва Одинахон Турсуналиева диплом олиши биланоқ мутахассислиги бўйича меҳнат фаолиятини бошлаб юбордилар.

Ушбу қизлар коллеж билан ёнма-ён жойлашган “Алёртекс” қўшма корхонасида амалиёт ўтаган пайтларида ўз касбларини пухта эгаллаган эдилар.
— Бундан уч йил олдин бизнинг таклифимиз билан коллежда янги мутахассислик очилиб, унга ўттиз нафар ўқувчи қабул қилинган эди, — дейди қўшма корхона директорининг ўринбосари Ҳурматилло Мадраҳимов. — Ана шу ёшлар бугун компьютерлар билан бошқариладиган йигирув машиналарининг чинакам эгаларига айландилар.

Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn