Қишлоқнинг экспортчи корхонаси
  • 14 Август 2014

Қишлоқнинг экспортчи корхонаси

Наманган туманининг Ровустон қишлоғида ташкил этилган “Нафис текс гроуп” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини ташқи иқтисодий муносабатларни йўлга қўйишдан бошлади. Бизнес лойиҳанинг ўзига хос жиҳати шундаки, корхона тўлиқ экспорт учун ишлайди.

— Бугун мамлакатимизда тайёрланаётган тикувчилик  маҳсулотларига халқаро бозорда талаб юқори, — дейди МЧЖ раҳбари Абдулҳамид Раҳимов. — Шу боис тадбиркорликнинг мазкур йўналишини танладик. Молия муассасаси 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредити билан бизнес лойиҳамизни қўллаб-қувватлади. Бу маблағ ҳисобига замонавий дастгоҳлар харид қилдик, бинони реконструкциядан чиқардик.

Айтиш лозимки, қишлоқда барпо этилган мазкур кичик бизнес субъекти ҳудудда бандлик даражасининг юксалишига муносиб ҳисса қўшади. Айни пайтда бу ерда 110 киши меҳнат қилаётир. Қувватлар тўла ўзлаштирилгач, улар сони 200 кишига, ойлик маҳсулот тайёрлаш ҳажми эса 10 минг донага етади.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn