— Хитой технологияси асосида қисқа фурсатда ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ ўзлаштирдик, — дейди тадбиркор. — Бизнинг чинни маҳсулотларимиз зарбга чидамли, яъни салга ҳам дарз кетавермайди. Шу боис уларга талаб ортаяпти. Қолаверса, хом ашё таъминоти билан боғлиқ муаммо йўқ.
Оилавий корхона аъзолари тез орада банк кредити эвазига ўз фаолиятини янада кенгайтириш чораларини кўрмоқда.
Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.