Кўчма меҳнат ярмаркаси
  • 14 Август 2014

Кўчма меҳнат ярмаркаси

Қоракўл туманида ташкил этилган вилоят кўчма меҳнат ярмаркасида қатнашган Дилдора Саъдуллаева уйига мамнун ҳолда қайтди.

Қоракўл тиббиёт коллежини тугатган Дилдорага туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира вазифасида ишлаш учун йўлланма берилди. Шу тариқа бу қиз тумандаги  меҳнат ярмаркалари шарофати билан ишга жойлашган 185-фуқаро бўлди. 

Умуман, ушбу тадбирда 21 корхона ва ташкилот ўзининг жами 369 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Ярмарка якунига кўра, 28 нафар йигит-қизга ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда ишга йўлланмалар тақдим этилди. 65 нафар фуқарога эса меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунчалар берилди. Худди шундай кўчма ярмаркалар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам бўлиб ўтди.

 

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn