Кичик сармоя, катта натижа
  • 14 Август 2014

Кичик сармоя, катта натижа

Зоминлик Шаҳло Ҳамидова бундан тўрт йил аввал 3 миллион сўмлик микрокредит билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эди.

Унинг меҳнатсеварлиги ҳамда тайёрланаётган маҳсулотнинг юқори сифати мижозлар сонининг ортишига, оилавий бизнеснинг равнақ топишига олиб келди. Айни пайтда тадбиркор аёл раҳбарлик қилаётган ва эндиликда “Моҳинур-Инобат” деб ном олган мазкур корхона томонидан мижозларга буюртма асосида кўрпа-тўшак, чойшаб ҳамда замонавий кўринишдаги турли пардалар етказиб берилмоқда.

Шу йилнинг ўзида “Моҳинур-Инобат” хусусий корхонаси фаолияти кенгайиши эвазига 10 та қўшимча иш ўрни яратилди. 

 

Тожиддин ҚАМАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn