Яқинда қишлоққа элтувчи автомобиль йўлида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилди. Янгиқўрғон тумани йўл хўжалиги корхонаси бу ерда 520 миллион сўмлик иш бажариб, 8 километр масофага янгидан асфальт ётқизди. Айни чоғда ҳудуддан оқиб ўтувчи сой устидаги кўприк ҳам қайта қурилаяпти. Кўприксозлар иншоотни энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида фойдаланишга топширишни мўлжаллаб туришибди.
Айтиш лозимки, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 36 километр узунликдаги қишлоқ йўллари таъмирдан чиқарилиб, мазкур йўналишда 3,6 миллиард сўмликдан зиёд бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.