Дастлабки шартнома
  • 11 Август 2014

Дастлабки шартнома

Хонобод шаҳрида иш бошлаган “Sargasso-Textile” масъулияти чекланган жамияти “Олтин водий текстиль” ва “Хўжаобод Фазо-Р” корхоналарига уч йил давомида ўз маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан буюртма олди.

Маркетинг тадқиқотлари вилоятда фаолият кўрсатаётган юзлаб кичик корхоналарда калава ипдан тўқилган матога талаб юқори эканлигини кўрсатди. Шуни инобатга олиб, 650 миллион сўмлик сармоя эвазига мазкур корхона фаолияти йўлга қўйилди. 

— Буюртмачиларимиз тайёрлаётган маҳсулотлар тўлиқ экспортга чиқарилиши боис, улар сифатига алоҳида эътибор қаратаяпмиз, — дейди “Sargasso-Textile” масъулияти чекланган жамият раҳбари Рафиқжон Юлдашев. — Ваҳолонки, енгил саноат соҳасида товарлар таннархининг катта қисмини транспорт харажатлари ташкил этади. Бунинг олдини олиш мақсадида тўқув цехидан ташқари, корхонамиз қошида ранг бериш ва тикув жараёнини ҳам йўлга қўяяпмиз. Хусусан, жорий йил охиригача тикув цехимиз ишга туширилади. Шунда жамоамиз аъзолари сони 100 нафарга етади. 

 

Саидаҳмад ШУКУРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn