Ҳароратни меъёрида сақлайди
  • 11 Август 2014

Ҳароратни меъёрида сақлайди

Зангиота туманидаги “Осиё саховат глобал” фермер хўжалиги жамоаси замонавий музлаткичли омборхона қурди. Унинг афзаллиги шундаки, айни қиш чилласида ҳам омборхонада мева-сабзавот маҳсулотлари эндигина узилгандек сархил сақланади.

— 1200 тоннагача маҳсулот сақлаш имкониятига эгамиз, — дейди фермер Акмал Юнусов. — Айни пишиқчилик мавсумининг ғанимат кунларидан фойдаланиб, ўзимиз ва қўшни хўжаликларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамғаришни бошлаб юбордик. 

Айтиш жоизки, банкнинг 750 миллион сўмлик кредити ҳисобидан қуриб битказилган иншоот илғор хориж технологиясига асосланган бўлиб, бу ерда ўрнатилган махсус агрегатлар дала ва боғ неъматларининг сифатини бузмай, асл ҳолича сақлаш имконини беради. Махсус автоматик бошқарув тизими эса ҳар бир маҳсулот турига қараб ҳароратни меъёрида сақлайди. 

 

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn