Компьютер ёрдамида гилам тўқилади
  • 11 Август 2014

Компьютер ёрдамида гилам тўқилади

Яқинда Навоий шаҳрида ташкил қилинган “Ишонч гилам” қўшма корхонасида Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Анвар Ахтамов ғоялари асосида миллий услубдаги гиламлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 4 миллиард 140 миллион сўм йўналтирилди. 

— Европа стандарти бўйича такомиллаштирилган ускуналаримиз компьютер хотирасига киритилган махсус дастур асосида бошқарилади, — дейди корхона раҳбари Шавкат Холназаров. — Бу эса сифатли ва бежирим маҳсулот ишлаб чиқариш имконини бермоқда. Натижада ички бозордаги мавқеимиз тобора мустаҳкамланаяпти. Айни пайтда гиламларимизни ташқи бозорга чиқариш чораларини ҳам кўраяпмиз. Бу борада хорижий савдо компаниялари билан музокаралар олиб борилаётир. 

Азамат ЗАРИПОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Теран илдизлар Ҳароратни меъёрида сақлайди »